UZ

Сўнгги янгиликлар

16:04ПСЖ форварди АПЛга йўл олиши мумкин  0 15:31"Нефтчи" Наманганда "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:13"Рома" АПЛдаги футболчини 20 млн еврога харид қилиш ҳуқуқи билан 3 млн еврога ижарага олди  1 14:41Де Хеа "Манчестер Юнайтед"га қайтиши мумкин  2 14:08"Ювентус" "Лилль" вингерини сотиб олмоқчи  0 13:25"Рома" Санчонинг молиявий талабларини қондира олмайди  0 12:45Гвардиола Эдерсон билан боғлиқ вазият ҳақида: "Агар футболчи кетишни истаса, у кетиши керак"  2 12:18ОЧЛ-2. "Андижон"нинг гуруҳдаги рақиблари ҳамда мураббий ва футболчиларнинг қуръага муносабати  11 11:55"Арсенал" бразилиялик футболчига қизиқиб қолди  0 11:28Родригонинг "Реал"дан "Манчестер Сити"га эҳтимолий ўтиш тафсилотлари маълум бўлди  5 10:48Превью. 8 йиллик танаффусдан сўнг "Бунёдкор" "Бухоро"ни ўз уйида мағлуб эта оладими?  5 10:20Превью. Ўтган тур мағлуб бўлган "Андижон" ва "Машъал" ўзаро баҳс олиб боради  2 09:53Флик йирик ғалабадан сўнг футболчиларини танқдид қилди  10 09:25Превью. Сўнгги турда ғалаба қозонган "Қўқон-1912" ва "Сурхон" баҳсида устунлик ким томонда?  0 08:58Гвардиола таркибдан норози эканлигини маълум қилди  13

"Жон сақлаш учун курашмаймиз, "Қўқон-1912"нинг мақсади фақат юқорига интилиш" - Жасурбек Ёқубов Янгиликлар

"Жон сақлаш учун курашмаймиз, "Қўқон-1912"нинг мақсади фақат юқорига интилиш" - Жасурбек Ёқубов

Суперлигага қайтган "Қўқон-1912" жамоаси янги мавсумга қизғин ҳозирлик олиб бормоқда.

"Шунқорлар" яқинда мудофаа чизиғидаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида Жасурбек Ёқубовни таклиф қилди ва томонлар расман шартнома имзолади. Биз эса унинг янги жамоасидаги фикрларини тингладик. 

"Жамоадагилар менга бегона эмас. Баҳром Ҳайдаров, Рустам Арипов билан бирга "Сурхон"да ишлаганмиз. Уларнинг таклифини ўйлаб ўтирмадим. Сабаби Қўқон ўзимни уйим. Бир неча йил олдин тўп тепиб кетганман. Ўшандан кейин "Пахтакор", "Бунёдкор", "Сўғдиёна" каби жамоаларда ўйнадим. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши кечди. Фақат ўтган йили иккинчи даврада жароҳат олдим. Ҳозирда жамоа билан машғулотларни бошладим. Шу бироз қийинчилик туғдирди. Насиб қилган экан яна Қўқондаман. 

Жамоамиз Суперлигага қайтди. Лекин бу дегани жон сақлаш учун курашади дегани эмас. Мақсадимиз фақат олдинга интилиш. Юқори ва муносиб ўринларга ҳаракат қиламиз. Жамоа ёмон эмас, аҳил оила йиғилган. Мавсум стартигача бир-биримизни тушуниб оламиз. Ҳозир асосан жисмоний юклама оляпмиз. Ҳар томонлама тайёр бўламиз",- дейди Жасурбек Ёқубов. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика