Бекхэм гол уриш борасида ўзидан ошиб кетган Рэшфордга қувноқ реакция билдирди

Mirjalol Normatov
23 фев 2021, 22:10
АПЛ доирасида "Ньюкасл" постига гол урганидан кейин Маркус Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" тўпурарлари рўйхатида 85 гол билан Дэвид Бекхэмдан ўтиб кетганди.

Бу янгиликка реакция билдирар экан, Бекхэм инстаграмда: "Биз бир поғонани узоқ вақт бўлишиб турмаймиз. Бунчалик кўп гол уришингни кутмагандим", - деб ёзади.

Олдинроқ Рэши 83 гол урган Эрик Кантонани ортда қолдирганди ва 23 ёшли футболчи яқин фурсатлар ичида юзлик довонини забт этиши кутилмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal