UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  0 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  1 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  3 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  7 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  10 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0

Бектемир Абдуманнонов: "Бу ғалабани раҳматли бувимга бағишлайман" Янгиликлар

Бектемир Абдуманнонов: "Бу ғалабани раҳматли бувимга бағишлайман"

Ўзбекистон кубоги финал баҳсидан сўнг "Андижон" футболчиси Бектемир Абдуманнонов сайтимизга кичик интервью берди.

"Оғир ўйин бўлди. Икки жамоа ҳам ғалаба қозонишни истаганди. Бизга ишонган инсонларга раҳмат айтаман. Жамоамиз финалга қадар ҳам яхши йўл босиб ўтганди. Финалга ҳам яхши тайёргарлик кўргандик ва якунда ғалаба қозондик. Бугунги учрашув мавсумдаги энг яхши ўйинларимиздан бири бўлди, сабаби финал бор-йўғи бир ўйиндан иборат.

Ўйиндан олдин ҳеч кимда ҳаяжон йўқ эди. Сабаби биз финалга яхши тайёргарлик кўрдик, барча футболчилар нима қилиш керак эканлигини яхши билишар эди. Ҳамманинг нияти кубокни Андижонга олиб келиш эди. Бугунги ғалабани оламдан ўтган бувижонимга бағишлайман. Бугунги ютуқларни кўрганларида хурсанд бўлар эдилар. Жойлари жаннатда бўлсин", - дейди Бектемиров Абдуманнонов.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика