Беҳруз Шайдулов Ўзбекистон чемпионатидаги дебют голини урди

Narzulla Saydullayev
1 июн 2024
Кеча Ўзбекистон Суперлигасининг 10-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Сўғдиёна" (1:0) учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувдаги ягона гол "Сурхон"да 2019 йилдан буён фаолият олиб бораётган ҳимоячиси Беҳруз Шайдулов томонидан 68-дақиқада урилди. Бу гол Шайдулов учун Ўзбекистон чемпионатидаги биринчи голи бўлди.

Маълумот учун, кеча футболчи Суперлигадаги 99-учрашувида майдонга тушганди.

Беҳруз Шайдулов 2000 йилнинг 1 декабрь санасида туғилган. Бу мавсум кечаги голдан ташқари иккита голли узатмани ҳам амалга оширди. Transfermarkt портали айни пайтда ҳимоячини 300 минг еврога баҳоламоқда.







Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia