UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  0 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  6 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  0 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  1 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  3 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  6 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  3 17:10Суперлига. "Сурхон" - "Машъал" (матнли трансляция)  1 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  4 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  5 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3

Беҳруз Асқаров: "Аргентина голларида тажриба катта роль ўйнади" Янгиликлар

Беҳруз Асқаров: "Аргентина голларида тажриба катта роль ўйнади"

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчиси Беҳруз Асқаров Аргентинага қарши учрашувдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Аргентинага қарши учрашувдан сўнг пресс-центрдаги хорижлик мутахассислар томонидан ўзбекистонлик футболчилар ичида энг яхши ўйинчи сифатида қайд этилдингиз. Бундай эътирофга қандай муносабат билдирасиз?

— Энг яхши ўйинчи деб топилганимдан хурсандман. Менимча, жамоамиз таркибида ёмон ўйинчининг ўзи бўлмади. 1-турдаги хатти-ҳаракатларим ўзимга маъқул келди.

— Ўтган йили ҳам Ўзбекистон Аргентинага қарши беллашганди, ўша рақиб билан ҳозиргисининг ўртасида қандай тафовут бор?

— Фарқ унчалик катта эмас. Жамоа таркибига 2-3 нафар тажрибали футболчилар қўшилган, шунингдек, голлар урилишида айнан тажриба катта роль ўйнади. Ўтган йилги беллашув агрессив руҳда ўтганди. Менинг майдондаги вазифам рақиб ҳужумларини бузишга қаратилганди. Ўшанда иккинчи сариқ карточка туфайли четлатилган эдим.

— Аргентинадан тўп ўтказиб юборишимизда дарвозабон ҳам хатоларга йўл қўйди. Боймуродов ҳақида қандай фикрдасиз, унинг қаҳрамонликлари қаерга ғойиб бўлди?

— Буни футбол дейдилар, унда ҳар доим сиз ўйлаган нарса бўлавермайди. Шахсий фикримча, Отабек Аргентинага қарши ёмон ўйин кўрсатмади.

— Кейинги рақиб ҳақида қанчалик маълумотга эгасиз? Айнан сизнинг позициянгизда тўп тепадиган рақиб футболчисини ўргандингизми?

— Ҳар бир жамоага қарши ўйин олдидан уларни ўрганамиз ва хатоларни тўғрилаб, кейинги ўйинда ғалаба учун боримизни берамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика