"Байер" "Сантос" ўйинчиси Кайю учун "Ювентус" ва "Наполи" билан курашади

Alisher
29 апр 2021
"Сантос" форварди Кайю Жорже фаолиятини Европада давом эттириши мумкин.

"Байер" 19 ёшли бразилиялик футболчининг трансфери борасида музокараларни бошлади, аммо немис клуби ўйинчи учун "Ювентус" ва "Наполи" билан курашишига тўғри келади.

"Сантос" ўйинчи учун 8 миллион евро ва унинг кейинги сотувидан фоиз олмоқчи.

Кайю "Сантос" либосида 59та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 1та ассист қайд этди.

[instagram]

 [/instagram]


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira