

24 ёшли футболчи мавсум сўнггига қадар гамбургликлар шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда ҳар икки клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Пападопулос ўтган йилнинг ёзги трансфер бозори чоғида “РБ Лейпциг” клубига ижарага берилганди. Лекин у жамоаси ўйинига киришиб кета олмади. Кириакос ўшанда Бундеслигада бор йўғи 27 дақиқа ҳаракат қилганди.




