Леверкузеннинг "Байер" клуби ҳимоячи Жереми Фримпонг билан шартномани 2028 йилгача узайтирди.
Бу ҳақда клуб ижтимоий тармоқларида хабар берилди.
22 ёшли Фримпонг 2021 йилнинг январидан бери Леверкузеннинг "Байер" клубида ўйнамоқда. У немис клуби сафида жами 103 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урди ва 23 та голли узатмани амалга оширди.