UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  1 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  1 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  3 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  9 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  34 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2

Бахтиёр Қосимов ОКМКда ўйнаши мумкинми? Янгиликлар

Бахтиёр Қосимов ОКМКда ўйнаши мумкинми?

Август ойида Қатарнинг "Ал Хор" жамоаси сафини тарк этган Бахтиёр Қосимов фаолиятини Ўзбекистонда давом эттиришга яқин.

Футболчи айни дамда ОКМК машғулотларида иштирок этмоқда. Хўш, Ўзбекистонда трансферлар ойнаси ёпиқ бўлса-да, у олмалиқликлар билан шартнома имзолаши мумкинми?

Бахтиёр Қосимов Ўзбекистондаги трансферлар ойнаси очиқлигида эркин агентга айланганди. Регламентга мувофиқ трансферлар ойнаси ёпиқлигида эркин агентга айланган ўзбек футболчиси ўзбек клубига ўта олмайди. Ўз навбатида Бахтиёр Қосимов учун ФИФАдан ТМС шартномаси, яъни, унинг ушбу жамоа таркибида халқаро ўйинларда иштирок этиши учун рухсатнома берилди. Эндиликда у ОКМК таркибида ОЧЛ ўйинларида иштирок этиши мумкин бўлади. Бироқ унинг Суперлига ўйинларида иштирок этиш-этмаслигини ЎзПФЛ ҳал қилади. 

Регламент бўйича Бахтиёр Қосимовда ОКМК таркибида Суперлигада ўйнаш имконияти бор. Бироқ ҳозирча ПФЛ бу борада рухсат бергани йўқ. Аммо яқин вақтларда унга "йўл очилиши" мумкин. Чунки ФИФА томонидан ОЧЛда ўйнашига рухсат берилган футболчининг Суперлигада ўйнашига ЎзПФЛ томонидан тақиқ қўйилиши мантиққа ҳам, регламентга ҳам зид. Агарда Бахтиёр Қосимов ОКМК билан шартнома имзолайдиган бўлса, у нафақат ОЧЛда, балки, Суперлигада ҳам ўйнаши керак. Шу сабабли ЎзПФЛ ҳам ОКМКга бу борада ёрдам бериши энг яхши йўл ҳисобланади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика