

Бахтиёр Намозов Польша ва Бразилия ўртасидаги ўйинда бош ҳакам вазифасини бажарди. Унга гуамлик Мигель Лопес ҳамда Соломон ороллари вакили Уго Падо ёрдам берди. Вақт назоратчиси бўлиб Иброҳим ал-Мансурий ишлади. Ушбу беллашувда бразилияликлар 7:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Аввалроқ ўзбекистонлик ҳакам ЖЧ доирасидаги Бразилия ва Таити (4:1) ўртасидаги ўйинда вақт назоратчиси бўлиб ишлагани ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати 27 апрель куни старт олди ва унда 16 мамлакат терма жамоаси иштирок этмоқда. Мусобақа 7 май кунига қадар давом этади.



