Бахтиёр Ашурматов: "Узр сўрайман"
09 июл 2018 08:20
Янгиликлар
Бахтиёр Ашурматов: "Узр сўрайман"
Суперлига 16-тур учрашувлари доирасида АГМК ва “Нефтчи” ўзаро баҳс юритди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида олмалиқликлар устози Бахтиёр Ашурматов қуйидагича фикр билдирди:
- Ўз уйимизда очко йўқотдик. Бунинг учун стадионга ташриф буюрган ишқибозларимиздан узр сўрайман. Афсуски, дуранг билан қаноатланишга мажбурмиз. Биринчи бўлимни анча яхши ўтказгандик. Кейин эса хатолар эвазига гол ўтказиб юбордик. Ўйин охири анча шиддатли бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам олдинга ташланди. Энди келаси учрашувларда бугун йўқотилган очколар ўрнини тўлдиришимиз лозим бўлади, - деди мутахассис.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар