Бахтиёр Ашурматов: "Ўзбекистон кубоги баҳслари қизиқарли ўтишига ишонаман"

Aslanov Jasurbek
16 ноя 2020, 10:00
Қуръа натижаларининг якунига кўра "Қўқон-1912" жамоаси Ўзбекистон кубогини "Сурхон"га қарши ўйин билан бошлайди.

Биз бу борада "Қўқон-1912" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовнинг фикрларига қулоқ тутдик.

"Қуръа натижаларига кўра бир нечта қизиқарли жуфтликлар тўқнаш келганини кўрдик. Булар ичида "Пахтакор" - "Суғдиёна", "Локомтив" - АГМК жамоларини кўрсатиб ўтган бўлар эдим. Бизнинг жамоага ҳам жиддий рақиб тушди. Чунки, "Сурхон" жамоаси таркибида яхши савиядаги футболчилар бор. Кубокда ғолиб чиқиш учун барча жамоаларнинг имконияти бор. Умуман олганда кубок ўйинларининг қизиқарли ўтишига ишонаман",- дейди Бахтиёр Ашурматов.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia