UZ

Сўнгги янгиликлар

02:04Европа лигаси. Ярим финал ўйинлари қачон бўлади?  15 01:55Европа лигаси. "Севилья" ва "Шахтёр" ярим финалга чиқди  21 01:40Златан "Милан"га "бўлажак Златан"ни олиб келди  1 01:24Браво "Манчестер Сити"дан "Бетис"га ўтади   0 01:12Хитой чемпионатидаги энг қиммат футболчилар  3 01:12"Манчестер Сити" Кулибали учун қанча тўламоқчи?   3 00:55Гаттузо ва "Наполи" шартномани узайтириши кутилмоқда  0 00:30Тухель қўлтиқтаёқларда "Аталанта"га қарши ўйинга жўнаб кетди  3 23:59РПЛ. "Локомотив" мавсумни ғалаба билан бошлади  4 23:32"Ювентус" "Арсенал"га футболчиларни алмашишни таклиф қилмоқда  2 23:13Абдураимов ҳамда Муртазоев "Бунёдкор"ни тарк этди   9 22:59Европа лигаси. "Вулверхэмптон" - "Севилья" ҳамда "Шахтёр" - "Базель" учрашувларининг асосий таркиблари маълум!  8 22:46Хуршид Ғиёсов "Бунёдкор" машғулотларига қўшилди  10 22:39Месси "Бавария"га қарши баҳсда қатнашиши мумкин  7 22:23Расман: "Тоттенхэм" илк трансферни эълон қилди  6

Бахтиёр Ашурматов - АГМК, Миржалол Қосимов ва Шаҳбоз Беғамов ҳақида Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов - АГМК, Миржалол Қосимов ва Шаҳбоз Беғамов ҳақида

"Қўқон-1912" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов Шаҳбоз Беғамовнинг мақоласига ўз муносабатини билдирди. Мураббийнинг фикрларини фақат имло жиҳатдан таҳрирлаб сайтга жойлашга қарор қилдик.

"Кеча сайтда ёзилган АГМК матбуот котиби Шаҳбоз Беғамовнинг таҳлилий мақоласини ўқиб шунга амин бўлдимки, сайт ўқувчилари, мухлислар футболдаги вазиятларга ҳолисона ёндашиши, қизиқарли мулоҳазаларини билдирадиган Шаҳбоз Беғамовнини йўқотишибди. Афсуски, танқидий мақолалари билан чиқиш қиладиган, вазиятларга ҳолисона ёндашадиган журналистларимиз биттага камайибди. Кечаги мақолада АГМКнинг 2018 йил Ўзбекистон кубогидаги ғолиблигини фақат омад ва тасодиф туфайли деган жойларини ўқиб ўз фикримни билдиришга қарор қилдим.

Чунки, АГМКнинг кубокни қўлга киритишида футболчиларнинг меҳнати,жасорати ва матонати турибди.Ўша пайт клубда ишлаган хар бир ходимнинг бу ғалабада ҳиссаси бор,меҳнати бор.Омад ва тасодиф туфайли битта ўйинда ғалаба қозониш мумкин. 2018 йилги финал йўлида "Насаф", "Машъал", ярим финалда Миржалол ака Қосимов бошчилигидаги "Бунёдкор" мағлубиятга учратилди.Финалда эса ўша пайтда АГМКдан икки баробар кучга эга бўлган "Пахтакор" мағлуб этилди. Ғолиб чиқиб ҳам битта тасодифий гол уриб, вақтни чўзиб,қўпол ўйнаб эмас, иккита бир-бирига муносиб бўлган жамоалар ўртасидаги жанговар ўйинда 3-1 хисобида ишончли ғалабага эришдик.Финалда ўша куни футболчилар ғалаба учун, ўз шаъни учун мардоновор курашишди. Футболчилик фаолиятларидаги энг яхши ўйинларидан бирини ўтказишди.Шу сабабли бу ғалабани фақат омад ва тасодифга йўйиш нотўғри деб ўйлайман.



АГМКнинг 2019 йилги мавсумда финалга чиққанини балким омад ва тасодифг қиёслаш мумкиндир.Чунки, 2018 йили АГМК кубокни қўлга киритгани хисобига 2019 йил кубок ўйинларини жамоа 1/4 финал босқичидан бошлади.Унда хам Про лига вакили "Оқ-тепа" жамоаси билан. Ярим финалда эса 8та ўйинчиси АГМКга ўтиб кетиб таркиби нисбатан кучсизланган "Бунёдкор"ни ютди.Финалда эса хеч қандай имкониятсиз "Пахтакор"га 0:3 хисобидаги мағлубият. Ман мураббий сифатида бир нарсани айтишим мумкин. АГМК 2018 йилда кубокни қўлга киритиб жамоанинг тарихини яратди. Бу ғалабани қайтариш яқин йиллар ичида амалга ошиши қийин бўлган иш. Мани фикримча финалда АГМК "Пахтакор"га қарши 5 марта ўйнаса 5 марта ютқазади.Чунки, хозирги пайтда тан олиш керак Арвеладзе бошчилигидаги "Пахтакор"га тенг келадиган жамоа йўқ. Омад,тасодиф ва сенсация ҳар йили ҳам бўлавермайди.

"Ал Насср" билан бўлган ўйиндаги йирик мағлубият фожеа эмас дейилибди. Ваҳоланки, ОЧЛда гуруҳ босқичига чиқиш учун мураббий ўзгартирилганди. Халқаро мусобақалардаги ҳар бир йирик ҳисобдаги мағлубиятни жамоа учун, мураббий учун фожеа деб ҳисоблайман.Чунки, халқаро ўйинларда қатнашадиган жамоалар Ўзбекистон шаънини химоя қилишади. Вақт тўғрисида ҳам фикрлар билдирилибди. Ўша айтилган вақт бизнинг мураббийлар штабимизга етишмади деб ўйлайман. Боиси, аҳил жамоа тузилганди. Селекция ишларини яхши олиб борганимизда ўша йили ОЧЛда қатнашишга жамоамиз тайёр эди.Ўша йили ишдан кетишимга нима сабаб бўлгани, кимлар сабаб бўлгани хақида чуқур тўхталиб ўтмоқчи эмасман. Ишдан кетишимга яна бир сабаблардан бири жамоамизни муносиб тақдирлашган кунида, АГМК жамоасининг енг эсда қоларли кунида, мухлисларимиз, рахбарларимиз кўз ўнгида Олмалиқда асосий ўйинлардан бирини ютқазиб қўйганимиз деб ўйлайман.

Ҳар бир клубнинг ривожланишида жамоанинг молиявий ҳолати катта аҳамиятга эга. АГМК Ўзбекистонда ҳозирги пайтда молиявий томондан енг барқарор клублардан бири ҳисобланади. Мисол учун Қўқонда ўйнайдиган учта легионерларимиз Йосович, Райевац, Бамба оладиган бир йиллик маблағ АГМКнинг нинг битта легионери оладиган маблағга тўғри келади. Ваҳоланки, АГМКда 5 нафар легионер тўп суради. Тўғри, АГМК бу йил чемпионатда яхши қатнашяпти. Бу йил омад ҳам АГМКга қимматли очколарни келтиряпти. "Сурхон" билан 93-дақиқадаги гол, "Машъал" футболчисининг 90-дақиқада АГМК дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб гол уролмагани ёки биз ўйин охирида ҳисобни тенглаштира олмаганимиз бунга мисол. Тўғри, АГМК клубида ҳамма меҳнат қиляпти, ҳаммаларини омадларини берсин. Айниқса, Александр Волковнинг АГМКда ишлаши жамоанинг катта ютуғи деб ҳисоблайман. Маблағга кўп нарса боғлиқ эмас дейилгани учун мисол келтириб ўтдим, холос.



Муваффақият сири фақат молияда эмас деб Англия клублари мисол келтирилибди. Лекин, "Манчестер Сити"га таркиб ва молия томондан рақобат қиладиган бир нечта клублар бор. Абрамович раҳбарлигидаги "Челси", ўз тарихига эга бўлган "МЮ", ажойиб таркибга эга бўлган "Ливерпуль". Шу сабабли Англияда гегемонликни сақлаб қолиш осон эмас. Мисол учун ажойиб мураббийга эга бўлган "Ливерпул"ни олайлик.Таркибида дунёнинг энг кучли ҳимоячиларидан бири бўлган Ван Дейк, дунёнинг исталган клуби ўз таркибида кўришни хоҳлаган ҳужумчилар Салах ва Манелар. Шу сабабли Ўзбекистон ва Англия чемпионатларини тенглаштириш бироз нотўғри манимча.

Ўзбекистон мисолида айтадиган бўлсак "Насаф" барибир кўпроқ ўз академияси тарбияланувчиларига суянади. "Навбаҳор"да эса АГМКни бюджети бўлганида, шундай ажойиб кўп сонли мухлислари билан, стадиондаги ажойиб муҳит билан, Наманган футболи ривожланишида катта ҳисса қўшаетган вилоят рахбари Ҳайрулло Ҳайитбоевич билан аллақачон чемпионликни нишонлаган бўларди.

Шаҳбозни ажойиб йигит сифатида, яхши журналист сифатида жуда ҳам ҳурмат қиламан. Ўз танлаган йўлидан адашмаслигига тилакдошман. Унга жуда мураккаб ишида омад тилайман. Лекин, охирги пайтларда бир томонлама мақолалар чиқариб тургани учун ўз фикрларимни билдирдим. Миржалол ака Қосимов афсонавий футболчи бўлган, яхши савияда мураббийлик қиляпти. Бироқ, уни обрўйини кўтариш учун қайсидир мутахассис билан Қосимовни тенглаштириб пасга уриш, ёки бошқаларни меҳнатига кўз юмиш керак эмас деб ҳисоблайман. Ҳаммани ўзини фикри бор. Мен мисол учун Ўзбекистонда энг кучли мураббий деб Рўзиқул ака Бердиевни хисоблайман. Айтмоқчи бўлганим Қосимовга ортиқча реклама керак эмас. Шундоқ ҳам Қосимовни ўзига яраша мухлислари, обрўси бор. Ҳаммамизи ўзимизга яраша камчилигимиз бор. Худо ҳаммамизга инсоф берсин.Тўғри йўлдан адаштирмасин. Худо хоҳласа халқимизга коронавирус офатини ёруғ юз билан, бардош ва матонат билан енгиб ўтиш насиб қилсин. Мухлисларимиз доимо соғ ва саломат бўлишсин. Ўзларингни ва яқинларингни эҳтиёт қилинглар".

Бахтиёр Ашурматов

"Қўқон-1912" бош мураббийи

Рейтинг: +48   

Фикрлар

+16   
30 июл 13:30:35
Dimkaaaa
Косимовни нега кукка кутараверади тушинмайман.....тугри миллий жамоага куп фойдаси тегкан футболчи сифатида....лекин мураббийликда канчадан канча зарариям тегкан ..маглубиятлари майлику лекин уша йиллари терма жамоа уйинини кургимизхам келмасди ...Узини юкори олавериш яхши эмас....
+15   
30 июл 13:26:10
Фарҳоджон Одилов Қувасой
Ашурматовга анча оғир ботибди, Беғамов эса маддоҳлик қилиш йўлига ўтмасдан, ўз йўлидан юраверсин, дарс бўсин бу ишлар. Қосимовни мақтамоқчи бўлса, кимидир ерга уриб мақташи шартмас, ноҳақлик бу, ман Қосимовниям Ашурматовниям ҳурмат қиламан, иккаласиям кучли футболчи ва тренер, уларни
+15   
30 июл 13:23:35
JAVOHIR-CHELSEA
Шахбоздан навбаттаги ковун жонга тегди шу бола узини курсатиш учун кирмаган тешиги колмепти
+13   
30 июл 13:33:10
Фарҳоджон Одилов Қувасой
Беғамов!!! Диёрга осилдинг, УФАга осилдинг, ПФЛга осилдинг, энди маддоҳликка ўтибсан. Ўзингни ишингни жимгина бажариб юравер, матбуот котиби дегани маддоҳ деганимас, сандақалар ўзи шундегам сон мингта. Бу ишинг билан Қосимовгаям АГМКгаям фақат зиён қиласан, ман ўша финални Истиқлол стадионида АГМКга мухлислик қилиб кўрганъан, Ашурматов Пахтакорни тактик ютиб кетган, омадни ўзи биланмас. Омад биласанми нима? Омад бу сандақа қовункаллани адашиб АГМКдек клуб ишга олгани!!!
+13   
30 июл 13:22:42
Akmaljon_Ikramov
Gap yo‘q Ashurmatov!
+12   
30 июл 14:22:03
Maykl Diamond
Ўзи Беғамовни тайинли иши борми? Бир қараса Насафда, бир қараса Пахтакорда, бир қараса Чампионат.асиа сайтида, энди АГМК да. Жаноб Беғамов, демак ҳамма айб ўзингизда шекилли. Ахир дарахт бир жойда кўкаради
+10   
30 июл 13:23:15
Bahodir Boboev
Мен мисол учун Ўзбекистонда энг кучли мураббий деб Рўзиқул ака Бердиевни хисоблайман,
+9   
30 июл 14:03:34
Акмал Анварович
Ашурматов яхши мураббий. Тўғри баъзи жамоаларда қисқа ишлаб бироз номи ёмон бўлгандир. Лекин, унга имкон берилса яхши жамоа туза оладиган кучи, ақли бор.
Ашурматовни кейинги ишларида омад!
+9   
30 июл 13:34:34
Одилбек Толипов
Бахтиёр Ашурматов жуда тўғри фикрларни ёзибди. Миржалол акага ортиқча реклама керак эмас. Шундоқ ҳам Миржалол Қўшоқович ўзбек футболининг тирик афсонаси эканлигини барча билади
+8   
30 июл 15:33:17
Марфуша ғам-ғуссага не ҳожат!
Эҳҳҳ, болакай футбол журналистлари! Футболни "Ф" ҳарфини ўрганиш керак аслида биринчи. Маддоҳлик - давр талаби эмас, маълум муддат кимникинидир ялаш ўзи. Футбол ҳақида ёзмоқчи бўлсанглар, биринчи Қахрамон Асланов, Хайрулла Ҳамидов мақолаларини ўқиб таҳлил қилишни ўрганинглар.
+8   
30 июл 14:08:31
Bankir
Baxtiyor Ashurmatov yashang. Shaxboz tozza bola mas o'zi.
+8   
30 июл 13:27:31
JAVOHIR-CHELSEA
Ашурматов респект каерга борса жон куйдириб ишлаб юрибти баьзи бировлага ухшаб бировни кутини ковлаб пул топвоткани йу
+7   
30 июл 14:02:23
FC_Pakhtakor
Хак гап махалий мурабийлардан Рузикул Бердиев кучли.
+7   
30 июл 13:25:03
JAVOHIR-CHELSEA
Жонга тегди шу бола узини курсатиш учун кирмаган тешиги колмепти Шахбоз сангамас кузини кисиб юр
+6   
30 июл 13:37:31
Одилбек Толипов
Draxler фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Awurmatov xaqida maqolada yomon joyi yozilmagandiyu qayta oqib chiqdim xoz. Baxtiyorjon nega bunaqa kinoyali qabul qilgani tuwunatsiz. Waxboz kubok finalini kutilmagan natijaga qiyoslab endilida olmaliq natijalari bunaqa kutilmagan xolat sifatta bomasligi jamo mentaliteti ozgarvotganiga etibor qaratgandi tuwuniwimcha. Qosimovdan alami bor wekilli kinoyali gap qipti. Endi Quqonda iwini topib bunaqa kotta gapirib yuboriwi noturi bopti. Iwdan ketiwiga jamoni superligada omad evaziga yutkanini esdan chiqargan wekilli Baxtiyorjon. Finaldagi yutuq manimchayam sensatsiya omad bilan
АГМК тарихидаги энг катта ютуқни - Ўзбекистон Кубоги финалидаги ғалабани тасодиф ва омад туфайли қўлга киритилган деган. Аслида нима бўлган тақдирда ҳам ва қайси мураббий қўлга киритган тақдир ҳам, бу АГМКни ютуғи, клуб тарихидан жой олган. Клуб вакили аввалги мураббийларни ишини эмас, клуб тарихидаги улкан ғалабани тасодифий демаслиги керак эди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг