"Бавария"га ўтиши аниқ бўлган Сане жароҳат олди

4 авг 2019, 21:55
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Лерой Сане Англия Суперкубоги доирасидаги "Ливерпуль"га қарши баҳсда жароҳат олди.

Натижада, у ўйиннинг 13-дақиқасида алмаштирилди. Леройнинг ўрнига Габриел Жезус майдонга тушди. 

Аввалроқ маълумот берилганидек, Сане мюнхеннинг "Бавария" клубига ўтишга яқин турибди.  "Манчестер Сити" германиялик футболчи учун 160 млн евро атфрофидадаги суммани талаб қилмоқда. 



Манба: championat.asia