"Бавария"да октябрь ойининг энг яхши футболчиси маълум бўлди

Оқил Абдубарноев
17 ноя 2022
Эрик-Максим Шупо-Мотинг "Бавария"да октябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.

33 ёшли форвард 75% овоз билан етакчиликни қўлга киритди. Ярим ҳимоячи Жамол Мусиала (10%) рейтингда иккинчи ўринни эгаллади.

Октябрь ойида камерунлик футболчи "Бавария" сафида барча мусобақаларда 8 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: fcbayern.com