UZ

Сўнгги янгиликлар

11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  1 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  1 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  2 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  8 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  14 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  12 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  6

«Бавария» ёзда Зюле ва Рудини сотиб олмоқчи Янгиликлар

«Бавария» ёзда Зюле ва Рудини сотиб олмоқчи

«Бавария» кейинги ёзда «Хоффенхайм»нинг бир йўла икки футболчисини ўз сафида кўрмоқчи.

Мюнхен клуби Себастьян Руди ва Никлас Зюлега эътибор қаратди. 21 ёшли Зюле учун «Бавария» 25 миллион евро бермоқчи. 26 ёшли Рудининг эса ёзда «Хоффенхайм» билан шартномаси тугайди ва эркин агент сифатида Мюнхенга келиши мумкин.

Олдинроқ бу икки футболчига «Милан» қизиқаётгани ҳақида хабарлар чиққанди. Зюле «Челси» қизиқиши доирасида ҳам турибди.

Wikipedia маълумоти:

Никлас Зюле - 1995 йил 3 сентябрь куни Германиянинг Франкфурт шаҳрида туғилган. 195 см бўйга эга марказий ҳимоячи 2013 йилдан буён "Хоффенхайм" асосий таркибида ўйнаб келмоқда. У 2016 йилда Финляндияга қарши ўйинда Германия терма жамоаси сафидаги дебютини ўтказди. Рио-Де-Жанейрода ўтган Олимпиада ўйинларида кумуш медали соҳибига айланди.


Wikipedia маълумоти: 

Себастьян Руди - 1990 йил 28 февралида Германиянинг Вилинген Швейннинген шаҳрида таваллуд топган. 179 бўйга эга ярим ҳимоячи "Штутгарт" футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2008-2010 йилларда "Штутгарт" сафида ўйнаган. 2010 йилдан буён "Хоффенхайм" таркибида 173та ўйин ўтказиб 9та гол урган. 2014 йилдан буён Германия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Бугунга қадар миллий терма жамоа таркибида 12та ўйинда иштирок этган.


Сайтимизнинг Facebook даги саҳифаси - facebook.com/championat.asia


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика