

Бу ҳақда клуб бошқарув қўмитаси раиси Карл-Хайнц Румменигге маълум қилди.
"Айни дамда улар билан музокара олиб боряпман. Бу футболчиларнинг уччаласи билан шартномани узайтиришимиз мумкин. Жамоамиз устози 30 ёшдан ошган футболчилар билан ишлай олади деб ўйлайман. "Бавария"да ёшлик ва тажриба яхши қоришган" - дейди Румменигге.



