"Бавария" немис футболининг бўлажак юлдузини ўз сафига чорламоқда

Sherzod Nurmatov
28 сен 2021
"Байер"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячиси Флориан Вирц "Бавария" га ўтиши мумкин.

"Бавария" раҳбарияти аллақачон Вирцнинг отаси билан алоқага чиққан.

Журналист-инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Мюнхен клуби спорт директори Хасан Салихамижич ёш футболчининг агенти бўлмиш отаси билан норасмий музокаралар ўтказган.

Манбага кўра, германиялик ярим ҳимоячи "Бавария" га ўтишга қарши эмас, у ҳақиқатан ҳам фаолиятини шу клубда давом эттиришдан хурсанд бўлади.

Қайд этилишича, ҳар икки томоннинг режасига кўра Вирц  "Бавария"га икки йилдан сўнг ўтиши керак.

Унинг "Байер" билан амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.

Вирц жорий мавсумда Бундеслиганинг 5 ўйинида 4 та гол урди ва 4 та голга узатма берди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano