"Бавария", МЮ ва "Реал" "Байер" юлдузи учун курашмоқда

Alisher
14 апр 2024
"Байер" ярим ҳимоячиси Жереми Фримпонгга "Бавария", "Реал" ва "Манчестер Юнайтед" қизиқмоқда.

Унинг шартномаси 2028 йилга қадар мўлжалланган, аммо Евро-2024 бошланишига қадар 40 млн евролик товон пули банди фаоллаштирилиши мумкин. Футболчининг вакиллари аллақачон МЮ ва "Бавария" билан музокаралар олиб бормоқда.

Фримпонг "Байер"га 2021 йилнинг январида "Селтик"дан 11 млн евро эвазига ўтган. У жорий мавсум 37та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 10та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/cfbayern