

Германиянинг "Бавария" клуби Англиянинг "Ливерпуль" жамоаси ҳимоячиси Жо Гомесга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар бермоқда "The Mirror".
Хабарларга кўра, "Бавария" бош мураббийи Венсан Компанига 27 ёшли Гомеснинг ҳимоянинг ҳар қандай позициясини – марказни ҳам, қанотни ҳам ёпа олиши манзур келади.
Жо Гомес 2023/24 йилги мавсум "Ливерпуль" таркибида 51 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган.



