"Бавария" Коман учун 21 млн. евро тўлашини эълон қилди

Aslanov Jasurbek
16 авг 2016
"Бавария" бошқарув қўмитаси раиси Карл-Хайнц Руммениггенинг маълум қилишича, немис клуби тез орада ҳужумчи Кингсли Коман учун "Ювентус"га 21 млн. евро тўлайди.

"Биз Кингслининг иштирокидан мамнунмиз" - дейди Румменигге.

Ёш франциялик 2015/16 мавсумни Бундеслигада ўтказди. У Германия чемпионатининг 23 та учрашувида 4 та гол урди ва 6 та голли пас берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L'Equipe