"Бавария" клуби ўз ҳужумчисини сотиб юборди

Оқил Абдубарноев
4 июл 2024
Германиянинг “Бавария” клуби ҳужумчи Юсуф Кабадайини “Аугcбург”га сотиб юборди.

Мюнхен клуби матбуот хизматининг хабар беришича, 20 ёшли германиялик футболчи билан шартнома муддати 2028 йилнинг ёзига қадар режалаштирилган.

Кабадайи “Бавария” тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўтган мавсум форвард "Шальке-04" клубида ижара асосида ўйнаган ва Бундеслигада 23 ўйинда 4 та гол урган.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: fcbayern.com