"Бавария" Кейнни сотиб олиш фикридан воз кечди
05 май 2023 10:44
Янгиликлар
"Бавария" Кейнни сотиб олиш фикридан воз кечди
"Бавария" Англия терма жамоаси ва "Тоттенхэм" ҳужумчиси Ҳарри Кейнни сотиб олиш ғоясидан воз кечишга қарор қилди.
Манбанинг хабарига кўра, немис клуби британияликнинг ёши ва хорижда тажрибаси камлиги сабабли жамоага мослашишда муаммоларга дуч келиши мумкинлигидан хавотир олмоқда. Кейн бутун фаолиятини Премьер-лигада ўтказди.
Футболчининг трансферига "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Кейннинг "Тоттенхэм" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади. 29 ёшли футболчи АПЛнинг жорий мавсумида 32 ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар