"Бавария" ҳимоячиси қаторасига 11 та мавсумда Бундеслигада гол урди

7 апр 2019, 03:05
"Бавария" ҳимоячиси Матс Ҳуммелс "Боруссия Дортмунд"га қарши учрашувда (5:0) тўп киритишга эришди.

Мазкур ўйиндаги голи орқали 30 ёшли ҳимоячи кетма-кет 11 мавсумда Германия чемпионатида ўз исмини таблога ёздириб қўйди.

Маълумот учун, Ҳуммелс Бундеслигадаги илк голини Дортмунднинг "Боруссия" сафида 2008 йил 18 октябрь куни урган.  


Манба: championat.asia