“Бавария” футболчиси “Ливерпуль”га ўтишга рози бўлди

Eldor Akmurzayev
4 июл 2020
Бу ҳақда журналист-инсайдер Танкреди Палмери хабар бермоқда.

Манбага кўра, мюнхенликлар хавбеки Тьяго Алькантара фаолиятини “Ливерпуль”да давом эттиришга розилик билдирган. Мерсисайдликлар 29 ёшли футболчининг трансферига 30 (+5 бонус) млн евро тўлашга тайёр. Алькантара “Бавария” сафида 2013 йилдан ҳаракат қилади ва унинг амалдаги шартномаси 2020/21 йили тугайди.

Якунига етган Бундеслига мавсумида эса испаниялик 24 баҳсда қатнашиб, 3та гол уришга эришганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: euro-football.ru