"Бавария" "Челси" билан Нкункунинг трансфери бўйича музокараларни бошлади. Вингер мюнхенликлар сафига ўтмоқчи
15 авг 20:36
Янгиликлар
"Бавария" "Челси" билан Нкункунинг трансфери бўйича музокараларни бошлади. Вингер мюнхенликлар сафига ўтмоқчи
Кристофер Нкунку "Челси"дан "Бавария"га ўтиши мумкин.
Мюнхен клуби 27 ёшли вингернинг трансфери бўйича лондонликлар билан музокараларни бошлади.
Футболчининг ўзи "Бавария"га ўтиш истагини билдирган, дея хабар бермоқда журналист Флориан Плеттенберг.
"Челси" футболчини сотишни талаб қилмоқда, "Бавария" эса ижарага олиш ҳақида ўйламоқда.
Томонлар ўртасида ҳали келишувга эришилмаган, аммо мюнхенликлар спорт директори Макс Эберл музокараларга жиддий қараётгани қайд этилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар