"Бавария" Буну учун 13 млн евро беришга тайёр

Sherzod Nurmatov
1 авг 2023
"Севилья" дарвозабони Яссин Буну фаолиятини "Бавария"да давом эттириши мумкин, дея хабар берди журналист Руди Галлети.

Манбага кўра, мюнхенликлар клуби дарвозабоннинг трансфери учун 13 млн евро таклиф қилишга шай. "Севилья" молиявий муаммолар туфайли футболчини сотишга тайёр.

Футболчининг испан клуби билан шартномаси 2025 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.

Буну ўтган мавсум 36 та ўйинда майдонга тушиб, 60 та гол ўтказиб юборган ва 7 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/RudyGaletti