

Эндиликда "Бавария" бош мураббийи бўладиган мутахассис жамоага бутун штабини олиб келолмайди. Бош мураббийлар "Бавария"да штабни ўзлари тузишмайди. Фақатгина улар ўзлари билан ёрдамчи, яъни ассистент ва жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассис олиб келиши мумкин бўлади.
"Бавария" бундай қарорга келишига асосий сабаб, Карло Анчелотти жамоага бутун штабини олиб келиб натижа пасайиб кетгани бўлган. Эндиликда "Бавария" мураббийлар штабида маҳаллий мутахассислар ишлаши кутилмоқда.



