UZ

Сўнгги янгиликлар

02:07Марадонанинг истеъфоси – 48 соат  0 02:00Хабиб Нурмагомедов Ўзбекистондаги мухлислари билан учрашди (эксклюзив ФОТОГАЛЕРЕЯ)  0 01:44Эдерсон "Челси"га қарши учрашувда майдонга қайтиши мумкин  0 00:43Мана ўша рўйхат. Қитъадошимиз ҳам кучли ўнликда  12 00:27"Олти тўп-2019". Якуний натижалар интернет тармоқларида тарқалиб кетди. Яна Роналдуми?  30 23:57Бентеке "Кристал Пэлас"ни тарк этиб, кучлироқ клубга ўтмоқчи  0 23:48Депай "Лион" сардори этиб тайинланди  0 23:28"Астон Вилла" "Атлетико"нинг собиқ футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  0 23:11Роналду жамоадошларидан узр сўрамади  19 23:05Дани Себальос бўлажак ўйинларда "Арсенал"га ёрдам беролмайди  0 22:47Рикардо Родригес қишда "Милан"ни тарк этиши мумкин  2 22:32Жозе Моуринью: "Менга янги ўйинчилар керак эмас"  15 22:15Куадрадо ва "Ювентус" ўртасидаги ҳамкорлик давом этади  1 21:57Энг содиқ футболчилар. Месси учинчи ўринда  16 21:45Пеллегрини: "Моуриньо дўстим эмас, аммо..."  2

"Боруссия" аниқ зарба бермаган ўйинда "Бавария" рақибини йирик ҳисобда тор-мор этди Янгиликлар

"Боруссия" аниқ зарба бермаган ўйинда "Бавария" рақибини йирик ҳисобда тор-мор этди

Бундеслиганинг 11-тури доирасидаги "Бавария" ва Дортмунднинг "Боруссия" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

"Бавария" - "Боруссия Д" 4:0

Голлар: Роберт Левандовски (17, 76), Серж Гнабри (47), Матс Хуммельс (80, автогол).

"Альянц-Арена"

"Бавария ": Нойер, Киммих, Алаба, Павар, Горетцка (Алькантара), Мартинес, Гнабри (Коутиньо), Дэвис, Коман (Перишич), Левандовски, Мюллер.

"Боруссия Д": Бюрки, Хакими, Аканжи, Хуммельс, Шульц, Гетце (Ройс), Вайгль (Алькасер), Брандт, Витцель, Азар, Санчо (Геррейру).


Бавария

Роберт Левандовски - 17', Серж Гнабри - 47', Роберт Левандовски - 76', Матс Хуммельс - 80'

Бундеслига . 11-тур

09/11/2019, 22:30

0
:
4
Тугади

Боруссия Дортмунд

Стадион: Allianz Arena, 75000 томошабин

Бош ҳакам: Felix Zwayer

45'
90'
17'  Роберт Левандовски
17'  Бенжамин Павар
47'  Серж Гнабри
47'  Томас Мюллер
67'  Кингсли Коман
70'  Серж Гнабри (Филиппе Коутиньо)
72'  Леон Горецка (Тьяго Алькантара)
75'  Кингсли Коман (Иван Перишич)
76'  Роберт Левандовски
76'  Томас Мюллер
80'  Матс Хуммельс
90'  Йосуа Киммих
36'  Ядон Санчо (Рафаэл Геррейру)
61'  Юлиан Вайгль (Франсиско Алькасер)
61'  Марио Гётце (Марко Ройс)
63'  Марко Ройс


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ.

90. Иккинчи бўлимга ҳакам томонидан 2 дақиқа қўшиб берилди.

88. Хавфли вазият! Жарима майдончасига яқин ташлаб берилган тўпга Иван Перишич тўхтатмасдан зарба берди, бироз ноаниқ.

84. Ҳа, "Бавария" 4-голдан сўнг ҳам ҳужумлар қилишни тўхтатмаяпти. "Боруссия" эса бугунги ўйинда шунчаки "даҳшатли" ўйин намойиш қилмоқда.

80. ГОООООООООЛ!! Перишичнинг дарвоза яқинига узатган тўпини Хуммельс ўз дарвозасига буриб юборди.

76. ГООООООООЛЛЛЛ! Роберт Левандовски жарима майдончаси ичида Бюрки ожиз қолдирди. Мюллерда ассист.

76. "Бавария" 5 дақиқа ичида 3-ўзгаришни ҳам амалга оширилди. Перишич Куманни алмаштирди.

72. "Бавария"да яна бир ўзгариш. Майдонга Тиаго Алькантара туширилди, у Леон Горецкани алмаштирди.

70. "Бавария" таркибида ўзгариш. Филиппе Коутиньо ўйинда фаол ҳаракат қилган Серж Гнабрини алмаштирди.

69. Дортмундликлар ҳам ҳужум уюштиришди. Жарима майдончаси ичига узатилган тўпга Алькасер бирозгина улгурмади.

67. Яна бир сариқ карточка. Ҳакамга эътирози сабаб Куман ҳакам томонидан "сийланди".

63. Ўйиндаги илк сариқ карточка ҳозиргина майдонга тушган Марко Ройсга қўпол ҳаракати учун кўрсатилди.

61. Дортмундликлар таркибида икки ўзгариш: Гётце - Ройс, Вайгль - Алькасер.

59. Ухх! Левандовски ҳисобни йирик кўринишга олиб келиши мумкин эди, аммо унинг жарима майдончаси ичида берган зарбасига аниқлик етишмади.

58. Деярли бир соат ортда қолди. Меҳмонлар зарба бериш тугул ҳужум ҳам уюштира олишмаяпти. Тўлақонли устунлик "Бавария"да.

- Гнабри ҳам бу мавсумни юқори савияда ўтказмоқда.

52. Хавфли вазият! Ҳисоб йирик кўриниш олиши мумкин эди. Куманнинг жарима майдончаси ичига ташлаб берган тўпига Гнабрининг оёғи етмай қолди.

49. ГОООЛ! Гнабрининг голи тоза эканлигини VAR ҳам тасдиқлади.

48. VARга қулоқ тутамиз.

47. ГОООООООЛ!! Ана холос. Бу сафар ҳам ҳакам оффсайд бўлганини эътироф этмоқда. Серж Гнарби бу сафар дарвозани ишғол этган эди.

46. Иккинчи бўлимга старт берувчи ҳуштак янгради.

- Биринчи бўлимдан олинган суратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

ТАНАФФУС

46. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан 1 дақиқа қўшиб берилди.

43. "Бавария" ўйинни назорат қилмоқда. Меҳмонлар эса ҳеч нима қила олишмаяпти. "Қизиллар" ҳозирча 6та зарба беришди, улардан 2таси дарвоза томон аниқ борди.

38. ГОООООООЛ!!! Йўқ, йўқ, Гнабри ўйиндан ташқари ҳолатда эди. Лайнсменлар вазиятни тўғри баҳолай олишди.

36. Меҳмонлар таркибида кутилмаган ўзгариш. "Боруссия" бош мураббийи Люсьен Фавр Жейдон Санчонинг ўрнига Геррейруни туширди.

- Гол урилган вазиятда "Боруссия" ҳимоячилари яққол хатога йўл қўйишди.

33. Эслатиб ўтамиз, "Боруссия" ҳали ўйинда рақиб дарвозаси томон зарба бермади.

27. "Бавария" "ҳужумлар ёмғири"ни уюштирмоқда. "Боруссия" эса ҳозирда ҳақиқатдан ҳам иккинчи рақам бўлиб ўйнамоқда.

25. Польшалик ҳужумчини бу мавсумда умуман тўхтатиб бўлмаяпти. Левандовски ҳозирда 14та гол урган ҳолда Бундеслига тўпурарлари жадвалини бошқармоқда.

21. "Бавария" голга қадар тахминан 8 дақиқа меҳмонларга ўйнаш қўйиб берди, аммо шундан сўнг "Бавария" ҳужумга ташланди ва шу заҳотиёқ ҳисобда олдинга чиқиб олди.

17. ГООООООООЛЛЛ! Жарима майдончаси ичига оширилган тўпни "Бавария" тўпурари Роберт Левандовски Бюрки дарвозасига жойлаб қўйди. Меҳмонлар ҳимоячилари бу вазиятда жуда ҳам бўш ҳаракат қилишди.

14. Бундеслиганинг онлайн жадвалига қарайдиган бўлсак, Дортмунд клуби 3-ўринда, мезбонлар эса 5-ўринда жойлашганини кўришимиз мумкин. Орадага фарқ эса атиги 1 очкони ташкил этмоқда.

9. Ҳозирча дарвозалар томон зарба берилмади. Ўйин темпи ёмон эмас, аммо жамоалар ҳимояда ҳам ишончли ўйнашга ҳаракат қилишмоқда.

5. Кутилганидек ўйин старти юқори нотада бошланди. Ҳар икки жамоа, айниқса "Бавария" ўйиннинг илк дақиқалариданоқ устунликни ўз қўлига олишга ҳаракат қилмоқда.

1. Илк дақиқаларданоқ хавфли вазият юзага келди. "Бавария" ҳужумчиси дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, аммо меҳмонлар посбони Бюрки тўпга биринчи бўлиб чиқди ва хавфни бартараф этди.

1. Ўйин бошланди!

- Ассалому алайкум "Championat.asia" кузатувчилари. Бироздан сўнг бошланадиган Германия "Эл Класико"си, яъни "Дер Класикер"ни сизлар билан биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

+7   
09 ноя 22:58:58
Nozim 7 Ribery 7
Sport tvga ham CAga ham kotta rahmat. Hudo omadilani bersin Bavaristlar telegram gruppasi nomidan kotta rahmat silaga...
+5   
09 ноя 23:12:03
Nozim 7 Ribery 7
Exxx Sancho bekor chiqib ketdida Koman va Devis uni yosh bolalarcha o'ynatyotgandi...
+4   
10 ноя 00:32:12
Байко Омаров
Sport kanaliga raxmat bu uyinni butun bavariya muxlislari kutib turgan edik bavariya kanali nomidan sport kanaliga minnatdorchilik bildiramiz .
+4   
10 ноя 00:22:57
Жавоҳир Мустафоев
2012-2013 йилдаги Баварияни ҳиди келди озроқ ҳозирги ўйинда!!!
+4   
10 ноя 00:16:26
MUNCHEN BAYER 2019
BAVARIYA -BORUSIYA D 4:0
+4   
10 ноя 00:15:36
Nozim 7 Ribery 7
""HAR BAHOR SHU BO'LAR TAKROOOORRRR"" Bu BVB futbolchilari ""gol ur"" degan tushunchani boshqacha tushunishadimi deyman... Hullas gap shu BVB Bavariyaga qarshi raqobatni hech qanaqasiga eplay olmaydi otga yetaman deb eshsheni o'ldirib qo'yishadi bula har doim... BAVARIYA GERMANIYA FUTBOLI QIROLI....
+2   
10 ноя 00:35:20
AccessVirus
Bolla zo’r o’ynashdi raxmat!
Ayniqsa Devis manga yoqvotti!
Martinis supper ximoyachiligini xamma biladiku nega uni zaxirada saqlashdi oxirgi paytla
+2   
10 ноя 00:33:40
Байко Омаров
Uyin juda zor boldi
+2   
10 ноя 00:32:11
AccessVirus
Bilol tribunada o’tiribdikuuuuu!!!
+2   
10 ноя 00:31:32
RinaT_SheyX BayerN MuncheN
вollar raхмaт galaвa doιмιy вυѕιn....
+1   
10 ноя 03:28:29
baha
калайсилар
+1   
10 ноя 00:42:55
Nozim 7 Ribery 7
Lekin sarlavhani yorib qo'yishibdi CA hodimlari ""bitta ham aniq zarba bermagan bvb"" qoyilmaneee)))))
+1   
10 ноя 00:36:58
Nozim 7 Ribery 7
AccessVirus фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bir narsa qiynayapti BVB juda yomin o’ynadimi yoki Bayern qaytdidmi?
Iyi bilmisizmi?! BVB Allianzda tizzalari qaltirab ishtonini ho'llab qo'yadiyu doim...
+1   
10 ноя 00:31:27
Mourinho-Specialone
LEWANDOWSKIDA 16-TA GOL!!! NIMALAR QILYABDI BU!! DAVOMIY BO'LSIN GOLLAR!! OLTIN BUTSA SENIKI BU YILI!!
+1   
10 ноя 00:31:25
AccessVirus
Bir narsa qiynayapti BVB juda yomin o’ynadimi yoki Bayern qaytdidmi?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг