"Бавария" "Байер" футболчиси билан келишиб олди

Mirjalol Normatov
10 май 2025
Флориан Виртц "Бавария"га ўтишга рози бўлди.

"Bild" журналисти Кристиан Фалькнинг маълумотига кўра, "Байер" ярим ҳимоячиси мюнхен клуби билан шартнома имзолайди.

"Бавария" Леверкузен клубига футболчи учун 100 миллион евро тўлайди. Агарда клублар ўзаро келиша олишмаса, футболчи яна бир йил кутишга тайёр турибди.

22 ёшли футболчининг "Байер" билан шартномаси 2027 йил ёзига қадар давом этади. У ушбу мавсумда Бундеслиганинг 29 ўйинида қатнашиб, 10тадан гол ва ассист қайд этди.



Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal