

Манбага кўра, агар 39 ёшли немис келишувни узайтиришга рози бўлса, "Бавария" ҳозирда "Штутгарт"да ижара асосида ўйнаётган Александр Нюбель билан хайрлашади.
Нойернинг мюнхенликлар билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. У 2025 йил февраль ойида узайтирилган эди. Дарвозабон 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақаларда 9 та ўйинда 6 та гол ўтказиб юборди ва 4 та "қуруқ" ўйин ўтказди.
Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини тўрт миллион еврога баҳолаган.



