"Бавария" 19 йилдан буён ЕЧЛ гуруҳ босқичини ғалаба билан бошламоқда. Бу рекорд

Narzulla Saydullayev
8 сен 2022
"Бавария" ЕЧЛ 1-турида ўзининг ғалабали сериясини давом эттирди.

Юлиан Нагельсманн шогирдлари "Интер"ни сафарда 2:0 ҳисобида таслим қилишди. Мюнхен клуби 19 йилдан буён ушбу мусобақанинг 1-турида ғалаба қозонмоқда. Бундан ташқари 17 бор жамоа илк турда гол ҳам ўтказмаган.

"Бавария" гуруҳ босқичидаги мағлубиятсиз сериясини ҳам узайтирди. Сўнгги бор 2017 йилда ПСЖ 2-тур доирасида Мюнхен клубини таслим қилганди. Шундан кейин немис клуби гуруҳ босқичида 26та ғалаба ва 3та дуранг қайд этди. Мана шу 29та ўйиннинг барчасида "Бавария" камида биттадан гол урган.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Uefa.com