Батистута: "Игуаинни бутун дунёда ҳурмат қилишади, фақат Аргентинада эмас"

Aslanov Jasurbek
30 мар 2019
"Рома" ва Аргентина терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Габриэль Батистута "Челси" ҳужумчиси Гонсало Игуаиннинг миллий жамоадан кетиш қарорига фикр билдирди.

"Игуани - буюк ҳужумчи. Уни бутун дунёда ҳурмат қилишади, аммо Аргентинада эмас. Аргентинадагилар унинг юзлаб голларини эмас, бир нечта хатоларини эслашади" - дейди Батистута.

Игуаин Аргентина терма жамоаси сафида 75та ўйин ўтказиб, 31та гол урди ва 13та голли пас берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia