UZ

Сўнгги янгиликлар

07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  0 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  19 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  3 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2

Башар Ресан: "Ўзбекистон тўғридан-тўғри жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади" Янгиликлар

Башар Ресан: "Ўзбекистон тўғридан-тўғри жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади"

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Хоразм" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар ярим ҳимоячиси Башар Ресан фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун жуда оғир кун бўлди. Биз жуда кучли жамоага қарши ўйнадик. "Хоразм" тактик жиҳатдан ҳам, жисмоний жиҳатдан ҳам жуда кучли эди. Биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида хатолик туфайли гол ўтказиб юбордик, футболчиларнинг эътиборни бироз сусайтиришганди. Лекин яхшиямки, ўзимизга келиб, керакли голларни урдик. Сўнгги дақиқаларгача уч очкони қўлга киритиш учун ҳаракат қилдик. Энг муҳими, бу ўйинда ғалаба қозондик ва мухлисларимизни хурсанд қилдик.

Биз бир жамоамиз ва доимо биргамиз. Мақсадимиз фақат уч очко олиш, ким гол урди ёки ким ёрдам берди, бу муҳим эмас. Барча ўйинчилар – захирада ўтирганлар ҳам, майдонда ўйнаганлар ҳам бир хил даражада ва ҳар бир ўйинга тайёр. Шунинг учун биз хурсандмиз. Ғалабада жамоавий куч муҳим рол ўйнади.

Менимча, Ўзбекистон тўғридан-тўғри жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади. Уларга омад тилайман. Уларнинг имкониятлари жуда юқори. Ироққа келсак, бизни Жанубий Корея ва Иорданияга қарши жуда мураккаб ўйинлар кутмоқда. Бу вазифани бажариш осон бўлмайди. Умид қиламанки, Ироқ ҳам тўғридан-тўғри жаҳон чемпионатига йўл олади. Агар бунинг иложи бўлмаса, плей-оффда яна бир имкониятимиз бор", деди ироқлик футболчи.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика