Бартон: "Канте энг яхши эмас, у хатто Чемпионлар лигасида ҳам ўйнагани йўқ"

Aslanov Jasurbek
21 мар 2017, 17:12
"Бёрнли" ярим ҳимоячиси Жои Бартоннинг фикрича, "Челси" ярим ҳимоячиси Н’Голо Кантега хаддан ташқари катта баҳо беришмоқда деб ҳисоблайди.

Февраль якунларига кўра, франциялик Премьер-лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

"Баъзи мутахассислар Кантени жаҳоннинг энг яхши ярим ҳимоячиси деб ҳисобламоқда, аммо бундай эмас. У яхши футболчи, бироқ мен 3 ҳафта олдин унга қарши ўйнадим.

У бузишни билади, йирик жамоада ўйнайди, аммо Канте ҳужумларни бошламайди. Футболчи Чемпионлар лигасида ўйнамаган бўлса, унга қандай баҳо бериш мумкин" - дейди Бартон.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: 101 Great Goals