

Футбол ассоциациясининг E8 бандидаги қоидасига биноан, ўйинчилар футбол ўйинларига пул тикиши таъқиқланади.
Жоуи Бартон 10 йил давомида ушбу қоидани бузганликда айбланмоқда. Тахминларга кўра, у футбол ўйинларига 1260 марта пул тиккан.
Ҳозирча Бартон қайси баҳсларга пул тиккани ҳақида аниқ маълумот йўқ, аммо улар орасида АПЛ учрашувлари борлиги тахмин қилинмоқда.
17 ноябрь куни Бартон Шотландия футбол ассоциацияси томонидан ўйинларга пул тиккани учун 1 учрашувга дисквалификация қилинган эди.



