"Невилл - Илон Маскнинг футболдаги талқини". Бартон тен Хагни МЮда яна бир мавсум қолдиришга чақирган Гарини танқид қилди
11 май 2024 13:31
Янгиликлар
"Невилл - Илон Маскнинг футболдаги талқини". Бартон тен Хагни МЮда яна бир мавсум қолдиришга чақирган Гарини танқид қилди
Жоуи Бартон Эрик тен Хаг ҳақида фикр билдирган Гари Невиллни танқид қилди.
Олдинроқ, Невилл "Манчестер Юнайтед" тен Хагни яна бир мавсум олиб қолиши кераклиги ҳақида айтган эди.
"Тен Хаг кетиши керак. У ёмон мутахассис, жамоа кучсизланяпти. Невилл ҳақиқий томошачи, унинг гаплари сўзларимни исботлайди.
Невилл ҳеч нарсага ярамайди. "Солфорд"га қаранг (Невилл унинг эгаларидан бири, 4 дивизион клуби). Миллионлар сарфланган. Улар янги лигага ўтиши билан клубда йиллар давомида ишлаганларни ҳайдашди.
Энди у қолганларга нима қилиш кераклигини ўргатяпти. У Илон Маскнинг футболдаги талқини.
Тен Хаг МЮни тезда совринларга олиб келолмайди. Қизил Нев оғзини юмсин" - деди "Манчестер Сити" собиқ футболчиси Твиттер орқали.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар