Бартез автопойга бўйича олий чемпионатда ғолиб бўлди
Tolibjon Qosimov
29 окт 2013
Фрнация терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед" собиқ дарвозабони Фабиен Бартез автопойга бўйича Гран Туризмо Франция олий чемпионати ғолибига айланди.
Автопойгалар азалдан Бартезнинг ҳоббиларидан бири бўлиб келган. Бироқ бу спорт билан фақатгина 2007 йилда футболчилик фаолиятини якунлаганидан кейингина жиддий шуғулланишга имкон топа олди.