

"Яқин келажакда клубда янги функционер пайдо бўлади — Хосе Мария Бакеро, "Барса" афсонаси. У Москвага кўчиб ўтишга яқин: ҳозир шартнома шартлари муҳокама қилинмоқда.
Тез орада испаниялик мутахассис "Локомотив" академияси тизимига кириши ва клубнинг техник директорига айланиши кутилмоқда. Айтишларича, Эрик Абидаль Москвага сафари чоғида "Локо" раҳбарларига Бакерони тавсия қилган", — дейилади хабарда.
Маълумот учун, Хосе Мария Бакеро 1988-97 йилларда "Барселона"да тўп тепган.


