

Сешанба куни "Барселона" ва прокуратура ўртасида шартнома имзоланди. Айбловчи 2013 йилда Неймарнинг "Сантос"дан Каталония клубига ўтиши трансфери жиноийи ишини ёпди.
Маълумотларга кўра, каталонияликлар 1,4 ва 4,6 млн. евро миқдорида жарима тўлашига тўғри келади.
Бу 3 йил давом этган можарога якун ясайди.
Эслатиб ўтамиз, Испания ҳукумати "Барселона"ни бразилиялик трансферида солиқларни камайтиришда айблаган эди.
Айни дамда Бразилиянинг DIS компанияси Неймар билан судлашишда давом этмоқда.



