

"ПСВ мендан мамнун, бу ерда ўтказаётган вақтимдан завқ оляпман. "Барселона"га қайтиш? Йўқ, ўсишни хоҳлайман. Қаерда бўлсам ҳам доим ўйнашни ва ўсишни хоҳлайман", — деди Дест.
23 ёшли футболчи жорий мавсум Нидерландия чемпионати доирасидаги 25та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 6та ассист қайд этди.




