"Барселона"нинг барча саккиз президенти "Эл-классико"да иштирок этади
29 мар 2016 12:43
Янгиликлар
"Барселона"нинг барча саккиз президенти "Эл-классико"да иштирок этади
"Барселона" расмий сайти клубнинг барча тирик саккиз президенти 2 апрель куни "Реал"га қарши бўлиб ўтадиган учрашувда трибунада бўлишини маълум қилди.
Маълумотларга кўра, улар Йохан Круифф билан сўнгги хайрлашув учун таклиф қилинган. Хайрлашиш маросимига таклиф қилинган "Барселона" президентлари:
Агусти Монтал (1969-1977), Раймон Карраско (1977-1978), Хосеп Луис Нуньес (1978-2000), Хоан Гаспар (2000-2003), Энрик Рейна (2003), Жоан Лапорта (2003-2010), Сандро Росель (2010-2014), Хосеп Мария Бартомеу (2014-...).
Фикрлар