

“Манчестер Юнайтед” футболчисини Каталония клубига харид қилиш учун таклиф этишди. Ярим ҳимоячининг нархини 150 млн евро дея баҳолашган. Бош мураббий Жозе Моуриньо билан келиша олмаётган Погбанинг ўзи ҳам жамоасини алмаштиришга қарши эмас.
“Барселона” эса мавсумлар оралиғида икки ярим ҳимоячисини йўқотди. Жамоа сардори Андрес Иньеста Хитой клубига кўчиб ўтди. Паулиньонинг ҳам Каталонияни тарк этиши маълум бўлган. Поль Погба айнан ана шу икки футболчининг ўрнини босиши керак.




