"Барселона"га ўтиши кутилаётган Усмон Дембеле "Боруссия" машғулотида иштирок этмади

Aslanov Jasurbek
10 авг 2017
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Усмон Дембеле ўз жамоасининг сўнгги машғулотида иштирок этмади.

"Барселона"га ўтиши ҳақида миш-мишлар кўпайган Дембеле нега машғулотга келмагани маълум эмас. Бу ҳақда клуб бош мураббийи Питер Бош айтиб ўтди:

"Усмон Дембеле бугун машғулотларда иштирок этмади. Сабабини билмаймиз. У билан боғланишга уриндик, аммо бунинг уддасидан чиқа олганимиз йўқ" - дейди Питер Бош.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Squawka