

"Marca" нашрининг хабарига кўра, "Барселона" таянч ярим ҳимоя зонасига муносиб номзод изламоқда. Амаду Онана эса сўнгги вақтлардаги ўйинлари билан клуб эътиборини тортган. Каталонияликлар Онана орқали марказдаги муаммолар ҳал бўлишига ишонмоқда.
Жорий мавсум, АПЛнинг 4 та ўйинида майдонга тушган Амаду 2 та гол уришга улгурди.




