

Бразилиялик вингер Каталония клубининг август ойидаги 4та ғалабали ўйинида ҳам қатнашиб, 3та гол ва 2та ассистга муаллифлик қилганди.Рафиня фаолияти давомида илк бор ушбу совринга эга чиқди.
Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар футболчини ёз давомида Саудия Арабистони жамоаларига сотишга уринди. Бироқ бразилиялик футболчи жамоани тарк этишни истамади. Баъзи манбаларда "Ал Ҳилол" ярим ҳимоячи учун 100 миллион евро таклиф қилгани маълум қилинди




