"Барселона" ёш иқтидорли ҳимоячиси билан янги шартнома имзолайди

Omonjon To`xtamirzayev
21 май 2024
Испания U-19 терма жамоаси ҳимоячиси Эктор Форт Гарсия "Барселона" билан янги битим имзолашга яқин турибди.

АПЛ клублари томонидан бўлаётган қизиқишга қарамай, футболчи Испаниядан кетмоқчи эмас. Янги келишув 2029 йилгача мўлжалланган бўлади.

Форт "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсум футболчи барча мусобақаларда 9 ўйинда майдонга тушиб, 3 та голли узатма етказиб берди. 

"Transfermarkt" портали 17 ёшли қанот ҳимоячисини 7,5 миллион еврога баҳоламоқда.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Marca