"Барселона" ярим ҳимоячиси тахминан 3 ҳафта майдонга тушолмайди

Sherzod Nurmatov
23 сен 2025
"Барселона" расмий сайти хабарига кўра, ҳужумкор ярим ҳимоячи Фермин Лопес Примеранинг 5-турида "Хетафе"га қарши ўйинда (3:0) олган мушакларидаги жароҳати туфайли тахминан 3 ҳафта ўйинларда қатнашмайди.

У иккинчи бўлимда захирадан тушган, бироқ финал ҳуштаги янграганидан сўнг майдонда ётган ва майдонни тиббиёт ходимлари ёрдамида тарк этганди.

Эслатиб ўтамиз, Лопес аввалги ўйинда "Валенсия" (6:0) дарвозасини икки марта ишғол этган ҳолда асосий қаҳрамон бўлганди. Бу унинг мавсумдаги биринчи самарали ҳаракати эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com