

"Вазият қийин, аммо ўтган йилгидек эмас. Зарар масштаби ва юзага келган баланс камчилигини биламиз. Бизда вазиятни тўғирлаб, қисқа вақт ичида ижобий ҳолатга эришиш имкониятлари бор. Йилги даромад билан ёпишимиз керак. Маошлар фондини яна 160 миллионга қисқартирамиз. Бу орқали 400 миллионлик даражани ушлаб қоламиз.
Бу - жамоа мураббийлар штаби қўл остида барча турнирларда муваффақиятли қатнашиши учун етарли рақамлар", - деди "Барса" вице-президенти.



