

Жамоа кеча “Элче”ни (4:0) ҳисобида таслим этди ва мавсумнинг йигирманчи ўйинида ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмади. Умумий ҳисобда Хави жамоаси давом этаётган Ла Лига баҳсларида атиги 9 та тўп ўтказиб юборишган.
Ҳар икки кўрсатгич Испания чемпионатининг рекорди ҳисобланади.
Айни пайтга Каталония жамоаси Ла Лигада 71 очко билан турнир пешқадами бўлиб турибди. Ундан кейинги ўринда кетаётган “Реал Мадрид” ҳисобидаги очколар эса 56 тани ташкил этади.



